март 29, 2023 11:01 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея етакчиси ядро қуролини яратиш учун зарур бўлган материаллар ишлаб чиқаришни таъкидлади
    Шимолий Корея етакчиси ядро қуролини яратиш учун зарур бўлган материаллар ишлаб чиқаришни таъкидлади

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин бугун ядровий қуролда қўлланиши мумкин бўлган ядровий материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиршига урғу бериб, Пхенян бу қуроллардан исталган вақтдаа фойдаланишга тайёр бўлиши кераклигини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигиниг хабар қилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядровий қурол лойиҳасига ташрифи чоғида шундадй фикр билдирди.

Шимолий Корея етакчиси Сеул ва Вашингтон давлатларини турли машғулотлар орқали кескинликни оширганликда айблаб Пхенян ҳарбийларига ҳақиий урушга тайёргарлик кўриш учун кўполқ машғулотлар ўтказишни буюрди.

У шунингдек Жанубий Корея ва АҚШнинг певентив ҳужумларини  тўхтатиш учун исталган вақтда ядровий ҳужумларни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.

Бошқа хабарга кўра, Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлиги кеча мамлакат ҳарбийлари иккита ер-ер тактик баллистик ракеталарни қўллаш орқали ҳаводан ядро ҳужумни симуляция қилди деб хабар қилди.

Пхеньян давлати ахборот агентлиги бу мамлакатдаги мудофаа маркази сув ости стратегик қурол тизимларини ҳам синовдан ўтказганини маълум қилди.

Ёрлиқ