март 30, 2023 12:55 Asia/Tashkent
  • Покистон армияси \\\
    Покистон армияси \\\" ер-ҳаво\\\" ракета тизимини синовдан ўткзади

Покистон давлати денгиз мудофааси департаменти томонидан бу мамлакат армиясининг " ер-ҳаво" ракетага қарши мудофаа тизими мувафаққиятли синовдан ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Покистон армияси ҳарбий-денгиз кучларининг жамоатчилик билан алоқлара маркази тарқатган  баёнотида "ер-ҳаво" ракета тизимининг синови бугун пайшанба куни эрталаб денгиз кучлари қўмондони адмирал Амжадхон Ниёзий иштирокидаги маросимда ўтказилди деб эълон қилди.

Маросимда Покистон денгиз флоти қўмондони адмирал Ниёзий сўзлаган нутқида, Покистон ҳарбий кучлари мамлакатниг сув ҳудудига ҳар қандай турдаги хорижий ҳужумларига қарши туришга тайёр деб маълум қилди.

 Покистон армияси ҳарбий-денгиз кучлари  ракетага қарши мудофаа тизимининг тахминий нишонларга ўқ узиш қобилиятини намойиш қилишга тўхталиб бу синов мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг салоҳияти ва жанговар қобилиятини максимал даражада кучайтириш мақсадида ўтказилади деб таъкидлади.

Покистон армияси денгиз кучлари ўтган йили ҳам Уммон денгиз шимолидаги эркин сувларда  бир нечта кемага қарши ракеталарни синовдан ўтказганди.

Ёрлиқ