Россияда Америка фуқароси жосусликда гумонланиб ҳибсга олинди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Америка фуқароси Россияда жосусликда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати Россия пойтахти Москвада Wалл Стреет Жоурнал газетаси офисида ишлаган Иван Гершкович исмли Америка фуқароси АҚШ ҳукумати фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб, Россиянинг Урал минтақасидаги Екатеринбург шаҳрида қўлга олинганини маьлум қилди
Баёнотда айтилишича, Иван Гершкевич Америка томонининг талабига биноан Россия ҳарбий-саноат мажмуаси фаолиятига оид давлат сири бўлган маьлумотларни тўплаган ва махфий маьлумотларни олишга уринган вақтда Екатеринбург шаҳрида қўлга олинган.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ушбу америкалик фуқаронинг ҳибсга олингани ҳақидаги баёнотини эълон қилишидан аввал, баъзи маҳаллий рус оммавий ахборот воситалари унинг ҳибсга олингани ҳақида хабар беришган эди.
Россиянинг “Коммерсант” газетаси чоршанба куни Иван Гершкович ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Иван Гершковичнинг жосусликда гумонланиб ҳибсга олиниши Украинадаги уруш туфайли Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ниҳоятда кескинлашган бир шароитда амалга оширилди.