Украинадаги уруш АҚШнинг ракета захираларини қисқартирди
(last modified Fri, 31 Mar 2023 08:38:41 GMT )
март 31, 2023 13:38 Asia/Tashkent
  • Украинадаги уруш АҚШнинг ракета захираларини қисқартирди
    Украинадаги уруш АҚШнинг ракета захираларини қисқартирди

Россия билан урушда АҚШнинг Украинага қурол-яроғ ёрдами мамлакатнинг ракета заҳираларини кескин камайтирди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Украинадаги урушнинг дастлабки ўн ойида Вашингтон бу мамлакатга 33 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беришга рози бўлди, жумладан, бу АҚШнинг катта миқдордаги Стингер ракеталарини қамраб олдики, ўз навбати бу Америка захираларини камайишига олиб келди ва агар ҳозирги юқори даражадаги ишлаб чиқариш сақланиб  қолса, буни қоплаш учун 13 йилгача  вақт керак бўлади.

Америка компанияларига Украинага юборилган Жавелин ракета камомадини қоплаш учун ҳам беш йил керак бўлади.

Киевнинг ўқ-дорилар истеъмоли Америка ишлаб чиқаришидан кўп, масалан, Америка ойига 14000 дона 155 мм ўқ ишлаб чиқаради, улар Украина урушида икки кун ичида қўлланилади. Бу масала Вашингтонни ечимлар ҳақида ўйлашга мажбур қилди ва шунинг учун бошқа мамлакатлардаги ўқ-дорилар захираларидан фойдаланишга ва уни ишлаб чиқариш тезлигини оширишга қарор қилди.

Оқ уй Америкага ўқ-дориларнинг кескин танқислиги бўлмаслиги ва инқирозни ҳал қила олиши учун шу ой таклиф қилди: Ракета ва бошқа ўқ-дориларни харид қилиш учун ажратилган маблағ ўтган йилга нисбатан 51 фоизга ошиб, уч миллиард 600 миллион долларга етади.

Ёрлиқ