Туркия ва Америка армиясининг қўшма штаби бошлиқлари Анқарада учрашди
Туркия ва Америка армиясининг қўшма штаби бошлиқлари Анқарада ўткагазган йиғилишларида Сурия шимолида ва Ироқдаги хавфсизлик бўйича ўзгаришларни муҳокама этишди
Туркия ва Америка армиясининг қўшма штаби бошлиқлари Анқарада ўткагазган йиғилишларида Сурия шимолида ва Ироқдаги хавфсизлик бўйича ўзгаришларни муҳокама этишди. Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка ва Туркия армияси қўшма штаби бошлиқлари Жозеф Донфорд ва Хулуси Акар якшанба куни Сурия ва Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши биргаликдаги ҳарбий амалиётларини бошлаш ҳақида суҳбат ўтказишди. Ушбу учрашув чоғида Хулуси Акар ушбу мамлакат шимолида Сурия демократик иттифоқининг Курд партияси ҳарбий бўлинмаси ҳисобланмиш Халқ мудофаа кучлари фаолиятининг янада кучайиб кетиши ортидан, ушбу минтақаларда қавмлар ўртасида тўқнашув келиб чиқиши эҳтимолидан огоҳлантирди. Ироқнинг Мосел шаҳрини ва Суриянинг Раққа шаҳрини ИШИД террорчиларидан озод этиш амалиётини ўрганиб чиқиш мавзуси, ушбу йиғилишнинг кун тартибидан жой олди. Ушбу хабарга биноан, Сурия демократик иттифоқи партиясининг кучлари шанба куни кечки пайтда Сурия шимолидаги Раққа шаҳрини ИШИД террорчилик гуруҳидан қайтариб олиш учун, Хашм Ферот деб номланган амалиётни бошлашди.