Францияда иш ташлашлар ва фуқароларнинг Макронга қарши ғазабланиши давом этмоқда
Франция ИИВ вазири бу мамлакат ҳукуматининг мунозарали пенсия ислоҳоти қонунига қарши бу мамлакат фуқароларининг норозилигига тўхталиб, 2579 та ёнғин содир бўлганини ва ҳукумат биноларига 316 та ҳужум содир этилганини таъкидлади.
Франция президенти Эммануэл Макрон ҳукумати 2030 йилгача пенсия ёшини босқичма-босқич 62 ёшдан 64 ёшгача оширишга интилмоқда, бироқ бу мавзу Францияда кенг кўламли қаршилик, иш ташлашлар ва норозиликларига сабаб бўлди. Сўнги икки ой ичида бу мамлакатда еттита умуммиллий иш ташлаш ва юзлаб намойишлар ўтказилган.
Франция ички ишлар вазири Жерард Дерманан кеча До диманеш журнали билан суҳбатида бу мамлакат вазиятидан афсусда эканлигини билдириб намойишчилар орасида яраланганлар сони ҳақида гапирмай, 16 март кунидан бери 193 нафар полицияси, жандарм ва ўт учиручилар жароҳатланган деб маълум қилди.
Франция ИИВ вазири намойишчиларни ҳақорат қилиб уларни безори деб атади. У шунингдек "зўравон одамлар, безорилар ва сўлчи экстремистлар жанг қилганида, тўхтанг дейиш полициянинг бурчидир деб айтди.
Жерард Дерманан сўзлари давомида 2021-йилда 11 нафар полицияси ва жандарм, бир йил олдин эса 101 нафар ҳуқуқ-тартибот кучлари номутаносиб куч ишлатгани учун жазоланганини тан олди.