Россия давлати Белорусда ядро қуролини жойлаштирадиган ҳудуд маълум бўлди
Россия федерациясининг Белорусдаги элчиси Белорусда жойаштириладиган ядро қуроли бу мамлакат ва Россия Иттифоқи ҳудудларининг ғарбий чегаралира яқинида жойлаштирилади деб эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Борис Гризлов CTV телеканали билан суҳбатда ядро қуроллари бизнинг иттифоқ ҳукуматини ғарбий чегарларига ўтказилади ва хавфсизлигимизни кафолатлаш имкониятлари оширади деб изоҳлади.
Россия ва Белорус Иттифоқи бўлган Итифоқи эса 1999 йил 8 декабрида ташкил этилган Россия ва Белррусиядан ташкил топган ташкилотдир.
Бундан олдин Россия президенти Владимир Путин ҳам Россиянинг тактик ядро қуроллари омборлари Белорусда 1 июлига қадар тайёр бўлиши кутилмоқда деб маълум қилганди.
Ўтган ҳафта Россиянинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Василий Небензя ҳам Хавфсизлик кенаши йиғилишида Ғарб давлатининг Белорусга ядровий қурол ўтказилишига қарши чиқиши ортидан Россия давлати Белорусда атом қурлларини жойлаштириш орқали ядровий қуролларини тарқатмаслик бўйича ўз мажбуриятини бузмаган деб таъкидлади.
Россия атом қуролининг Белорусда жойлаштирилиши АҚШ ядро қуролини НАТО аъзоси бўлган Европа давлатларига ўтказилишига жавобан амалга оширилмоқда.