апрел 03, 2023 17:57 Asia/Tashkent
  • Россиялик мухбирнинг ўлдирилишига Украина разветка хизматларининг роли борлиги айтилади
    Россиялик мухбирнинг ўлдирилишига Украина разветка хизматларининг роли борлиги айтилади

Россия аксилтеррор қўмитаис Санкт -Петербургдаги таниқли блогернинг ўлимига сабаб бўлган портлашда Укрина разветка хизматларини айблади.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия федерацияси аксилтеррор тергов қўмитаси Россия тезкор хизматлари билан биргаликда қўмита Санкт Петерьбургдаги кафеда содир бўлган портлашга айбдорликда айбланиб Дария Трепова исмли шахсни ҳибсга олганини хабар қилди.

Россия ИИВ ҳам кеча бу мамлакатнинг Санкт-Петербургдаги кафеларидан бирида юз берган портлашда мамлакатнинг таниқли ҳарбий мухбири ва блогери Владелин Татарский ҳалок бўлгани ва  30 -дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берганди.

Россия аксилтеррор қўмитасига кўра, Татарскийга ҳужум Украина махсус хизматлари томонидан коррупцияга қарши кураш фонди деб аталадиган ташкилот билан ҳамкорлик қилган одамлар иштирокида амалга оширилган.

Россиянинг корупцияга қарши кураш фонди эса  бу мамлакат мухолифати етакчиси Алексей Навалний бошчилигидаи ташкилотдир.

Россия аксилтерор қўмитаси ҳибсга олинган гумонланувчи Даря Тропова эса Навалний гуруҳининг фаол тарафдори бўлгани таъкидлди.

Дастлабки маълумотлар ҳам, Трепова шунингдек россиялик журналист Татарскийга портловчи моддалар билан тўлдирилгаран ҳайкални бергани ва унинг таркибида 200 граммдан ортиқ тротил бўлганидан далолат бермоқда.

Ёрлиқ