АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбийларини тайёрлашни кенгайтириш қарорига келди
АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон украин кучлари тайёргарлигини кенгайтиришга тайёргарлик кўраётганини хабар қилди.
Рошотудей ахборот сайтига кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийларидан бири 2,6 миллиард долларлик янги қурол пакетидан ташқари АҚШ Украина армияси учун машғулотларни кенгайтриб тули турдаги қурол ва манёврларга эътибор қаратмоқда деб маълум қилди.
АҚШнинг ушбу ҳарбий расмийси Украина кучларини янги тайёргарлиги ҳақида озгина маълумот берган бўлса-да, аммо у яқинда 4000 нафар Украина ҳарбийлари Киевга юборилган Бредли номли зирҳли техника бўйича машғулотларни якунланганини ҳам қўшимча қилди.
Россия армиясининг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери, Пентагон асосан Германияда жами 7000 дан ортиқ украиналик аскарларни юборган.
АҚШнинг ушбу юқори мартабали ҳарбий масъули "Abrams M1" жанговар танкларида машғулотлар ўтказилиши ҳақида ҳам гапириб, уларни юборилиши дастлаб эътирозарга саба бўлди ва ниҳоят Вашингтон давлати уларни Киевга юборишга розилигини эълон қилди деб айтди. У шунингдек бу танклардан фойдаланишга тайёрлаш жараёнлари бошланмаган. Ҳозирча аниқ сана белгилланмаган аммо бу тез орада амалга оширишига умид қиламиз деб аниқлик киритди.