Белоруснинг миллий хавфсизлик доктринаси янги таҳдидларга қарши курашдир
(last modified Tue, 11 Apr 2023 06:15:52 GMT )
апрел 11, 2023 11:15 Asia/Tashkent
  • Белоруснинг миллий хавфсизлик доктринаси янги таҳдидларга қарши курашдир
    Белоруснинг миллий хавфсизлик доктринаси янги таҳдидларга қарши курашдир

Белорус мамлакати Хавфсизлик кенгаши котиби Минск давлати миллий хавфсизлик доктринаси янги таҳдидларга қарши курашдан иборат деб айтди.

Эрон телерадиокомапинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Белорус республикаси хавфсизлик кенгаши котиби Александр Волфович кеча бу мамлакатнинг милий хавфсизлик доктринаси янги таҳдидларни олдини олиш учун янгиланганини хабар қилди.

Александр Вольфовичга кўра, Белорус мамлакатининг янгиланган миллий хавфсизлик докринаси " бу давлат хавфсизлигини таъминлаш ва унинг халқи ва миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича барча соҳалардаги давлат органлари фаолияти учун кўрсатмадир деб изоҳлади.

Белорус Хавфсизлик кенгаши котиби ўз сўзларида бугунги кунда миллий хавфсизликка қарши кўплаб ва катта таҳдидлар мавжуд. Биз Белорус ҳудудида тўп овозини эшитишни истамаймиз. Шу сабабли бизга хавф ва қийинчиликларга ўз вақтида жавоб бериш ва офатларнинг олдини олиш учун воситалар ва механизмлар керак деб қўшимча қилди.

Бундан олдин Россия ва Белорус президентлари Путин ва Лукашенко Москва шаҳрида сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий алоқаларни кенгайтиришни муҳокама қилганлар.

Путин ва Лукашенко  ўртасида Москва музокараларида Россия ядро қуролини Белорусда жойлаштириш дастури ҳам кўриб чиқилганди.