Арманистон ва Озаройжон Республикаси кучлари ўртасидаги отишмада 7 киши ҳалок бўлди
Аманистон ва Озарбойжон Республикасис чегара кучлари кеча бир -бирининг позицияларини артиллерия орқали ўққа тутишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Арманистон Мудофаа вазирининг тарқатган баёнотида, кеча маҳаллий вақти билан соат 16:00 атрофида Озарбойжон республикаси ҳарбийлари Тиг қишлоғи яқинида муҳандислик ишларни олиб бораётган арман аскарларига қарата ўқ узгани ва оқибатида 3 нафар арман кучлар ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнотида, бу давлат ҳарбий кучлари жаво ҳаракатларида артиллерия ҳужумлар билан қарама-қарши томон кучлари позицияларини нишонга олганини қўшимча қилди.
Арманистон ОАВлари бу чегара тўқнашув чоғида, Арманистон армияси махсус корпуси қўмондони Армен Гюзелян яраланганини хабар қилди.
Шу билан бир вақтда Озарбойжон республикаси Мудофаа вазрилиги ҳам ўз баёнотида Арманистоннинг провакацион ҳаракатлари сабаб, тўқнашувлар давом этаётгани ва Озарбойжон Республикаси аскарларига жуда кўп зарар етганини иддао қилди. Озарбойжон Мудофаа вазирлиги шунингдек бу давлатнинг бир неча аскари ҳалок бўлгани ва яраланганини маълум қилди.
Интел Републик веб-сайти ҳам тарқатган ҳисоботида, икки давлат чегарасидаги отишмада Арманистон кучларидан 3 нафари ва Озарбойжон Республкаси ҳарбийларидан 4 нафар аскар ҳалок бўлганини ёзди.