Москва давлати ўз фуқароларини дўст бўлмаган давлаларга боришлари ҳақида огоҳлантирди
Россия ТИВ бу давлат фуқароларини дўст бўлмаган мамлакталарга сафар қилишда " эҳтиёт бўлиш"ни сўради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича , Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова кечаги сўзларида Вашингтон давлати АҚШ ва уччинчи мамлакатларда яшовчии руслар ёки у ерда вақтинча бўлган русларга қарши кенг кўламли таъқибларни бошлаган деб маълум қилди.
Мария Захарова шунингдек АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен ва бошқа АҚШлик расмийлариниг ўз фуқароларидан Россияни зудлик билан тарк этишларини сўраши " иккиюзламачилик ва шубҳали" ҳаракатдир деб қўшимча қилди.
Россия ТИВ матбуот котиби шунингдек бу масала АҚШ разветкаси ва ҳуқуқ-тартибот идоралари айблаган бошқа одамларни ҳам ўз ичига олади деб таъкидлади.
Ўтган йилининг октябрт ойида АҚШнинг Россиядаги элчихонаси огоҳлантирувчи баёнот бериб, АҚШ фуқароларидан Россияни зудлик билан тарк этишларини сўраганди.
Уша пайтда Болгария ва Польша ўз фуқароларига Россияни зудлик билан тарк этиш ҳақида ўйлаб кўришни ва бу мамлакатга сафар қилишдан воз кечишини маслаҳат берганди.
Путин бундан олдин телевидениядаги чиқишида ҳам Ғарбнинг мақсади -мамлакатимизни заифлаштириш, бўлиш ва охир-оқибат йўқ қилишдир де тан олганди.