Россия армияси Бахмут шаҳри устидан тўлиқ назорат қилиш йўлида
Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат армияси Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳрининг яна 2 та ҳудудини назоратга олганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. кеча Россиянинг Вагнер ҳарбий бўлинмасии Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳрининг яна 2 та ҳудудини назоратга олганини маълум қилди.
Икки ҳафта олдин Вагнер ҳарбий компанияси раиси Евгений Пригожин ҳам Бахмут шаҳри устидан назоратни эълон қилиб Россия байроғи бу шаҳар биноси устида кўтарилган деб айтганди аммо Украина армияси буни рад этганди.
Пригожин шунингдек Украина қуролли кучларининг инкор хабарларини эълон этилгани ортидан Бахмут қонуний равишда қўлга олинган душман фақат ғарбий ҳудудларда тўпланганини эълон қилганди.
Бахмут уруши бир неча ойдан бери давом этмоқда ва унинг қўлга олиниши Россиянинг 8 ой ичида энг муҳим ғалабаси бўлиши айтилади.
Моска давлати ғалаба Украина шарқидаги Донбассда кўпроқ ҳудудга йўл очади деб таъкидлади.