Кремль саройи: Жанубий Корея ҳам Украинага ҳарбий ёрдам бериш қарорига келган
Россия президентининг матбуот котиби Жанубий Корея давлатини Украинага ҳарбий ёрдам бериш қарорини Москвага қарши урушда шерик бўлишини англатади де айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков кеча Жанубий Кореянинг Украинага қурол ва ҳарбий ёрдам бериш қарорини танқид қилиб, афсуски Сеул давлати Москвага нисбатан нодўстона позиция тутди ва бу ҳаракат эса урушга аралашишини англатади деб маълум қилди.
Кремль саройи матбуо котиби, ўз сўзларида, Киев режимининг ўз элчисини Белорусдна чиқариб олиш ҳақидаги қарорига тўхталиб биз буни провакацион ҳаракат сифатида баҳолаймиз деб қўшимча қилди.
Ҳисоботга биноан, Дмитрий Песков шунингдек, Шарқий Осиёда минтақавий можаолар юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириб Россиянинг Тинч океан флотининг тўлиқ жанговар тайёрлиги зарурлигини таъкидлади.
Бошқа хабарга кўра, АҚШ давлат расмийларининг Украинадаги уруш билан боғлиқ ҳаракатлари ва бу урушни кенгайтиришга уриниши давомида, АҚШ Мудофаа вазирлиги Пентагон ҳам артиллерия, зирҳли машинага қарши қуроллар ва бошқа ҳарбий ёрдамдан иборат 325 миллион долларлик ҳарбий ёрдамини Украинага юборишни режалаштирган.
Бу эса сўнгги 14 ой ичида ва 2022-йил феврал ойида Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан бери АҚШнинг Украинага 36-ҳарбий пакети бўлиб, уруш давридаги АҚШнинг Украинага умумий ҳарбий ёрдамини 36,1 миллиард долларга етказади.