апрел 21, 2023 13:18 Asia/Tashkent
  • Ҳозиргача Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 165 миллиард доллар берилган
    Ҳозиргача Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 165 миллиард доллар берилган

Шимолий роШартномаси Ташкилоти (НАТО) Бош котиби уруш бошланганидан бери Украинага берилган ҳарбий ёрдам миқдори 165 миллиард доллардан ошганини айтди.

НАТО бош котиби Янс Столтенберг пайшанба куни кутилмаган ташриф билан Киевга келди ва Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди.

Спутник хабарига кўра, НАТО баёнотида шундай дейилган:“НАТО бош котибининг таъкидлашича, Россия 2022-йил февралида ҳужум бошлаганидан бери НАТО иттифоқчилари Украинага 150 миллиард евродан (165 миллиард доллар) кўпроқ ёрдам кўрсатган”.

Столтенберг учрашув чоғида НАТО давлатлари ўн минглаб украиналик аскарларни ўқитганини ва Украина қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётган пайтда унга “кўпроқ реактив самолётлар, танклар ва зирҳли техникалар” етказиб бераётганини айтди.

НАТО Бош котиби Украинанинг келажакда НАТОга аъзо бўлишини яна бир бор таъкидлаб, бу "вақт ўтиши билан" мумкин бўлишини таъкидлади.

Столтенберг Зеленскийни мамлакатнинг НАТО стандартларига ўтишига ва иттифоқчилар билан тўлиқ ҳамкорликни таъминлашга ёрдам бериши учун алянс узоқ муддат давомида Украина билан бирга бўлишига ишонтирди

Россия бу давлатга 2022-йил феврал ойида НАТОнинг ўз чегарасидаги провокацион ҳаракатларидан сўнг  ва Украинани қуролсизлантириш мақсадида бу мамлакатга ҳужум қилган эди.

Ғарб давлатлари нафақат Украинадаги кескинликни камайтириш ва можароларни тўхтатиш чораларини кўрмади, балки техника ва қурол жўнатиш ва Россияга босим ўтказиш орқали бу тартибсизликларни янада кучайтирди.

Ёрлиқ