Тайван Хитойнинг эҳтимолий блокадасини енгиш учун ҳарбий машғулотлар ўтказади
Тайван ороли Мудофаа вазирлиги "Xan Kuang" номи билан танилган йиллик машғулолар бу йил оролдаги Хитойнинг мумкин бўлган блокадсини бузишга қаратилади деб маълум қилди.
Тайпедаги йиллик машғулотлар Пекин ҳамда Тайванни ушбу орол билан тўғридан-тўғри алоқалар бўйича қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатлари билан сиёсий ва ҳарбий таранглик шароитида ўтказилади, бу сэа вазиятни яна бир бор мураккаблаштиради ва кескинликни кучайтиради.
Ройтерз ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Тайван Мудофаа вазирлиги баёнот бериб, бу йил "Xan Kuang" номи билан машҳур бўлган йиллик машғулотлар оролнинг Хитой томнидан қамал қилишига қарши туриш ва унинг жанговар қобилиятини сақлаб қолишга қаратилади деб эълон қилди.
Баёнотда шунингдек, Ҳанкуванг машғулотлари икки қисмга бўлинади: 15-19 май кунлари назарий машғулотлар ва 24-28 июл кунлари тўғридан -тўғри ўқ отиш амалиёти билан ҳарбий кучларни сафарбар қилиш.
Тайван Мудофаа вазирлиги бу машғулотларда асосий эътибор денгиз мудофааси ва жанговар кучларни ушлаб туришга қаратилганини маълум қилди.
Тайван Мудофа вазирлигининг урушни режалаштириш бўлими бошлиғи генерал Лин Вен Хуан бизнинг машғулотларимиз коммунистларнинг бу оролга таҳдиди ва унинг яқинда Тайван атрофида ўтказган машқларига асосланади деб қайд этди.