Украина армиясининг учувчисиз учоқлари Севастопольдаги нефт омборига ҳужум қилди
(last modified Sat, 29 Apr 2023 11:35:14 GMT )
апрел 29, 2023 16:35 Asia/Tashkent

Қрим ярим ороли ҳукумати Украина учувчисиз учоқларини бу оролдаги Севастополь шаҳри портидаги нефт омборига ҳужум қилганини хабар қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қрим ярим ороли расмийлари бу ҳудуддаги Севастополь шаҳридаги нефт омборига Украина ҳарбий дронлари ҳужум қилганини тасдиқлади.

Россия томонидан Қрим ярим оролида тайинланган губернатор  Михаил Ражужев ҳам Севастополь порт шаҳридаги нефт омборида содир бўлган йирик ёнғин учирилгани ва ҳеч ким жарб кўрмаганини айтди.

Қримда Россия томонидан тайинланган гуернатор Михаил Ражожев 4 та ёқилғи бакни Украина учувчисиз учоқлари ҳужумига учрагани ва ёқиб юборилганини маълум қилди.

Севастопол Қора денгиздаги Россия денгиз флоти базасининг бошқа қароргоҳи ҳисобланади.

Севастол Қрим ярим оролнинг бошқа ҳудудлари қаторида Украинадан ажралиб 2014-йилда референдум орқали Россия такркибига қўшилган шаҳардир.

Ёрлиқ