апрел 30, 2023 11:49 Asia/Tashkent
  • БМТ Доха учрашуви арафасида Толибонни аёллар меҳнатига қўйган тақиқни бекор қилишини таъкидлади
    БМТ Доха учрашуви арафасида Толибонни аёллар меҳнатига қўйган тақиқни бекор қилишини таъкидлади

БМТ Бош котиби Афғонистон бўйича Доха учрашуви арафасида яна бир бор Афғонистонда аёллар ва қизларнинг ишлаши ва таълим олишига қўйилган тақиқни бекор қилиш зарурлигини маълум қилди.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ўзинг Твиттер саҳифасида, Афғонистондаги аёлларнинг меҳнат  қилиш ҳуқуқларини чекловчи чекловларни бекор қилиниши  Афғонистондаги инсонпарварлик ёрдамга муҳтож миллионлаб одамларни бу ёрдамга эга бўлишини англатади деб айтди У ўз сўзларида, афғонистонликларни зудлик билан   ва ҳаётни сақлаб қоладиган ёрдамига муҳтожилиги таъкидлаб, бу ёрдамлар берилишини кафолатлаш учун аёллар жуда муҳим рол ўйнайди деб маълум қилди.

Гуттерешнинг Афғонистонда аёллар ишлаши ва  меҳнатига чекловларни бекор  қилишни қайта таъкидлаётгани эса эртага турли давлатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари ҳамда элчи ва вакиллари иштирокидаа Дохада БМТнинг Афғонистон бўйича икки кунлик йиғилиши бошланиши билан бир пайтга тўғри келмоқда.

Бошқа томондан, Толибон ҳаракати аёллар ва қизларнинг таълим ва меҳнатига қўйилган чекловларни бекор қилиш сўровларига жавобан уни ички масала деб иддао қилди.

Ёрлиқ