Покистонда мактабга қонли ҳужум уюштирилди
Покистон ҳужу-ғарбидаги мактабга номаълум қуролли шахслар томонидан ҳужум оқибатида камида саккиз нафар ўқитувчи ҳалок бўлди.
Пайшанба кунги отишма Параченар шаҳрини хавфсиз ҳолатга келтирди ва полиция кучлари ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш учун шаҳар ичида ва бу шаҳарга олиб борувчи йўлларда фавқулодда ҳолат жорий қилди.
Ҳозирча ҳеч ким ёки гуруҳ бугунги даҳшатли воқеа учун масъулиятни ўз зиммасига олмади, Покистон полицияси ҳам ушбу жиноятнинг моҳиятини текшираётганини эълон қилди.
Покистон президенти Ориф Алавий ўз мурожаатида Параченар шаҳрида мактаб ўқитувчиларининг ўлдирилишини қоралаб, ҳуқуқ-тартибот идораларидан ушбу жиноятни содир этганларни аниқлаш ва ҳибсга олиш учун самарали чоралар кўришни талаб қилди.