Хитой АҚШнинг Тайванга нисбатан душманона ҳатти-ҳаракатини танқид қилди
(last modified Sat, 06 May 2023 08:31:55 GMT )
май 06, 2023 13:31 Asia/Tashkent
  • Хитой АҚШнинг Тайванга нисбатан душманона ҳатти-ҳаракатини танқид қилди
    Хитой АҚШнинг Тайванга нисбатан душманона ҳатти-ҳаракатини танқид қилди

Хитой ТИВ матбуот котиби АҚШ ва Тайван ҳарбий алоқаларини кенгайиши ҳақида огоҳлантириб АҚШ Тайванни "порох бочкаси" га айлантирмоқда деб айтди.

Хитой ТИВ матбуот котиби Мао Нинг кеча Пекинда бўли ўтган пресс-конференцияда АҚШ ҳарбий делегациясининг минтақага қурол сотиш мақсадидаги Тайванга сафарини қоралаб Тайван ҳукуматига АҚШ қуролларни сотиш "Ягона Хитой" тамойилини жиддий равишда бузади ҳамда Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларин хавф остига қўяди деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида, АҚШ ва Тайван расмийлари сўнгги пайтларда ҳарбий муносабатларни кучайтиришига тўхталиб, қурол сотувчиларнинг ташрифи ва АҚШ Мудофаа Ассоциацияси номли ташкилот вакилларининг сафари Вашингтон Тайванни "порох бочкаси"га айлантираётганининг яна бир далилидир ва бу тайванлик ватандошларимиз учун муаммо туғдиради деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Мао Нинг яна бир бор АҚШдан " Ягона Хитой" тамойилига ва Хитой ва АҚШнинг 3 та қўшма баёнотига риоя қилишни, ҳамда Тайван бўғозида кескинликни келтириб чиқарадиган  қурол савдоси ва Тайван билан ҳарбий алоқалари каби омиллардан қочишини сўраймиз деб таъкидлади.

Хитой ТИВ матбуот котиби шунингдек Пекин давлати ўз суверенитетини ва хавфсизлик манфаатларини қатъийлик билан ҳимоя қилиши учун кучли ва қатъий чоралар кўришга тайёрлигини таъкидлаб, Хитойнинг ички ишларига аралашиши Тайван бўғозида тинчлик  ва барқарорликка путур етказадиган ҳар қандай хорижий давлат унинг оқибатларини ўз зиммасига олади ва қилган  нотўғри ҳаракати учун твон тўлайди деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ