Россия ва Украина кучлари ўртасидаги тўқгашувлар кучайди + видео
Украинанинг турли шаҳарлари якшанба куни эрта тонгда Россия армиясининг артиллерия ва ракета ҳужумлари нишонига олинди, уларнинг баъзиларига катта зарар етказилди, Киев ҳаво мудофааси эса бир нечта рус учоқларини уриб туширди.
Якшанба куни эрталаб Херсон ва Тернопил ҳудудлари ҳам рус армияси томонидан ҳужумга учради.
Шунингдек, якшанба куни эрталаб Украина пойтахти Киев шаҳрида ҳаво ҳужуми ҳақида сигнал берилди. Бахмут шаҳри якшанба куни эрталаб яна ёндирувчи ўқларга дучор бўлди.
Бошқа томондан, ҳужумлардан бири натижасида Украина ўқ-дори омборларидан бири ҳам нишонга олинди.
Россия Мудофаа вазирлиги шанбага ўтар кечаси мамлакат жанговар бўлинмалари Донецк вилоятида аниқланган Украина радар тизимини йўқ қилгани акс этган видеони эьлон қилди.
Биринчи видеода россиялик дрон оператори дастлаб Украина радарининг жойлашувини аниқлаб, сўнг унинг координаталарини Д-30 гаубицасига ўтказаётганини кўриш мумкин.
Эьлон қилинган видеоларга кўра, Украина армиясининг радар позицияси ўққа тутилганидан кейин гаубица томонидан муваффақиятли урилган.
Шунингдек, иккинчи видео россиялик камикадзи дронига ўрнатилган камера томонидан ёзиб олинган бўлиб, у тасвирларни нишон билан тўқнашгунга қадар онлайн юборади.
Россиянинг кенг тиражли “Коммерсант” газетаси ҳам шанба куни кечқурун Брянск вилоятида Украина чегарасига яқин ҳудудда 4 та рус ҳарбий самолёти қулагани ҳақида хабар берди.
Ушбу газета хабарига кўра, Украинанинг шимоли-шарқий чегараси яқинидаги ҳужумда деярли бир вақтнинг ўзида ҳужум гуруҳини ташкил этган Сухой-34 қирувчиси, Сухой-35 қирувчи самолёти ва иккита "Ми-8" ҳарбий вертолёти уриб туширилган.
Бу газета хабар берди:"Дастлабки маълумотларга кўра, бу қирувчилар Украинанинг Чернигов вилоятидаги ракета ҳужуми ва нишонларни бомбардимон қилиш учун масъул бўлишган, шунингдек, вертолётлар уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ҳалокат содир бўлган тақдирда "Сухой" учувчиларини қутқариш учун ҳозир бўлган."
Россия Мудофаа вазирлиги “Коммерсант” газетасининг ушбу хабарига ҳозирча муносабат билдирмади.