май 18, 2023 12:44 Asia/Tashkent
  • Берлин: Биз Украинага қирувчи самолётларни бермаймиз
    Берлин: Биз Украинага қирувчи самолётларни бермаймиз

Германия Мудофаа вазирлиги Берлин Украинага қирувчи самолётлар юбора олмаслигини маълум қилди.

Украинанинг кўплаб талабларидан сўнг Нидерландия ва Буюк Британия бош вазирлари сешанба куни Исландияда бўлиб ўтган Европа Кенгаши йиғилишида ниҳоят Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини юбориш учун халқаро коалиция тузишга келишиб олдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Германия мудофаа вазири Борис Писторус чоршанба куни Берлинда британиялик ҳамкасби Бен Уоллес билан қўшма матбуот анжуманида шундай деди:Германия Ф-16 қирувчиларини Украинага юбориш бўйича халқаро коалицияда фаол рол ўйнай олмайди.

Германия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, бу давлатда уни Украинага бера оладиган қирувчи ҳам, украина кучларини бу соҳада тайёрлаш учун зарур тажриба ҳам йўқ.

Полша президенти Анжей Дуда Рейкявикдаги “Европа кенгаши” йиғилишида сўзлаган нутқида Полша Ф-16 қирувчиларининг Киевга берилишига қаршилиги, Киевга бошқа соҳаларда ҳарбий ёрдамни давом эттиришини маьлум қилди. Полша ҳарбийларида 48 га яқин Ф-16 қирувчи самолётлари бор, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам жангга тайёр эмас.

Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ Ғарбдаги иттифоқчиларидан Ф-16 қирувчи самолётларини олиш Украинанинг Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) аьзо бўлиши каби мураккаб эканини айтган эди.

Ёрлиқ