май 21, 2023 09:56 Asia/Tashkent
  • Бахмут шаҳри рус қўшинларининг тўлиқ назоратига ўтди
    Бахмут шаҳри рус қўшинларининг тўлиқ назоратига ўтди

Россия Мудофаа вазирлиги якшанба куни эрталаб Украинанинг Бахмут (Артимовск) шаҳри Россия кучларининг тўлиқ назоратига ўтганини тасдиқлади.

Донецк шаҳри шимолида жойлашган Бахмут шаҳри ўтган ойларда Россия ва Украина ўртасидаги можароларнинг асосий маркази бўлган. Бу шаҳар Донбас ҳудудида кўплаб йўналишлар ўтадиган муҳим транспорт марказидир. Уруш бошида Бахмут минтақада жойлашган Украина кучларининг эҳтиёжларини қондириш учун муҳим марказ сифатида ишлатилган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги баёнот берди:Артймовскнинг тактик маршрутида Вагнер бўлинмаларининг ҳужумкор ҳаракатлари ва "Юг" гуруҳининг ҳаво ва артиллерия ёрдами билан Артймовск шаҳрини озод қилиш якунланди.

Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин якшанба куни эрталаб Вагнер гуруҳи ва Россия қуролли кучларини Бахмутни (Артимовск) тўлиқ қўлга киритгани билан табриклади.

Ёрлиқ