Швецариянинг Теҳрондаги элчиси Эрон ТИВ га чақирилди
Швецариянинг Эрон ички ишларига аралашув позициясидан кейин бу мамлакатнинг Теҳрондаги элчиси Эрон Ислом республикаси ТИВ га чақирилди.
Швецария мамлакатини Эрон Ислом Республикасининг ички ишларига аралашиш позициялари ва бу давлат элчихонасининг сохта байроқ билан расмни қайта нашр этишдаги ноодатий ва нопрофессионал фодйланашии ортидан бу мамлакатнинг Теҳрондаги элчиси Эрон ТИВ га чақирилди.
Швецариянинг Теҳрондаги элчиси Надин Лозано бугун Эрон ТИВнинг Ғарбий Европа бош директори томонидан чақиртирилди ва Эроннинг бундай аралашув ҳаракатлардан норозилиги ва эътирози нотаси унга топширилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Швецария элчисини чақирилганида унга бундай ноодатий ҳатти-ҳаракатлар Эрон Ислом республикаси ва Швецария ўртасидаги дўстона муносабатларига тўғри келмаслиги ва уларни тузатиш лозимлиги ҳам маълум қилинди.
Швецариянинг Эрондаги элчиси ҳам жавоб тариқасида юқоридаги вазиятни имкон қадар тезроқ ўз мамлакатига акс эттиришни тасдиқлади.