Украина буйруғи билан Россияда Қуръони Карим таҳқирланди
Қуръонни таҳқирлаган шахс Россиянинг Волгоград шаҳрида ушбу давлат Федерал хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди.
Спутник ахборот агентлиги кўра, бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маьлум қилди:Гумонланувчи украиналик агентлардан Қуръони Каримни ёқиб, ушбу ҳаракатни тасвирга олгани учун 10 минг рубл (125 доллар) олганини тан олди.
Ушбу хабарга кўра, Волгоград шаҳрида яшовчи 19 ёшли Никита Журавел мусулмонларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилгани учун Россия Жиноят кодексининг иккинчи қисмининг 148-моддаси бўйича ҳибсга олинган.
Россия Тергов қўмитаси қўшимча қилди:Журавол 19 май куни Қуръонни ёқиб юборган ва видеони ёзиб олди, сўнг видеони Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) ходимига топширган.
Агар гумонланувчи диний туйғуларни ҳақорат қилишда айбдор деб топилса, у уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, гумонланувчининг ушбу Қуръон ёндирилган видеони чоп этишдан мақсади кўп миллатли Россия жамиятида бўлиниш ва нифоқ яратиш бўлган.
Аввалроқ Украинадаги можаро ҳудудлари видеолари виртуал саҳифаларда эьлон қилинган бўлиб, унда мамлакат аскарларининг бир қисми Қурьони Каримни йиртиб, ёқиб юборгани акс этган.