май 25, 2023 11:46 Asia/Tashkent
  • Россия Норвегияга дунёдаги энг йирик самолёт ташувчи кема юборилишига муносабат билдирди
    Россия Норвегияга дунёдаги энг йирик самолёт ташувчи кема юборилишига муносабат билдирди

Россия Қўшма Штатларнинг Норвегияга дунёдаги энг йирик самолёт ташувчи кемасини жўнатиш бўйича ҳаракатини қоралади.

Реутерс ахборот агентлигининг хабар беришича, АҚШ Россияга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун чоршанба куни дунёдаги энг йирик самолёт ташувчи УСС Жералд Фордни машғулотларда иштирок этиш учун Норвегиянинг Осло шаҳрига жўнатди.

Ушбу хабарга кўра, Жонни Карлсен, Норвегия қўшма штабининг матбуот котиби эьлон қилди:Бу кема ва унинг экипажи яқин кунларда Норвегия қуролли кучлари билан ушбу мамлакат қирғоқлари бўйлаб машғулотлар ўтказади.

Россиянинг Ослодаги элчихонаси АҚШ самолёт ташувчисининг Ослога ташрифини қоралаган баёнотида эса шундай дейилади:Арктикада ҳарбий ечим талаб қиладиган муаммо йўқ.

Россия элчихонаси қўшимча қилди:Россия Норвегияга тўғридан-тўғри таҳдид солмаслигини ҳисобга олсак, бундай куч намойиши “мантиқсиз” ва “зарарли” кўринади.

Арктикадаги НАТО аьзоси Норвегия Россия билан чегарадош ва ўтган йили Россия газ оқимини тўхтатганидан кейин Европанинг энг йирик газ етказиб берувчисига айланди.

Қўшма Штатлар Арктикада жойлаштириш бўйича янги стратегияни тақдим этди ва Россия ва Хитой билан ҳарбий рақобатни кучайтиришга чақирди.

Оқ уй ўзининг янги стратегик баёнотида “Биз Америка халқини ҳимоя қилиш ва мустақил ҳудудимизни ҳимоя қилиш учун Шимолий қутбдаги мавжудлигимиздан фойдаланамиз”, деб эьлон қилди.

Ёрлиқ