Украинанинг Россия ядровий объектларига ҳужумлари зарарсизлантирилди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Украинанинг Россия ядровий объектларига уюштирган терактлари зарарсизлантирилганини эълон қилди.
Ряновсти маълумотларига кўра, Россия Федерал хавфсизлик ташкилоти маълум қилмшмча,бу ташкилот Украина махсус хизматлари томонидан режалаштирилган ядровий иншоотларга террорчилик ҳужумининг олдини олди.
Россия Федерал хавфсизлик ташкилоти эьлонига кўра, Украина билан ҳамкорликда Россия атом электр стансияларида портлашга тайёргарлик кўраётган икки нафар Россия фуқароси аниқланиб, ҳибсга олинган.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълум қилди:Украина махсус хизматлари дастурига кўра, Россия атом электр стансияларига қарши терактлар бу мамлакатга жиддий иқтисодий ва инқирозий зарар етказиши ва реакторларнинг ёпилишига ва электр стансияларининг мунтазам ишлашининг бузилишига олиб келиши керак эди.
Аввалроқ, Россия армияси ўтган сешанба куни эълон қилган эдики, рус армияси Белгород вилоятига учувчисиз самолёт ҳужумини амалга оширган Украина диверсант гуруҳини йўқ қилди, 70 дан ортиқ украиналик аскарни ўлдирди ва қолганларини Украинага қайтариб юборди.
Кеча, чоршанба куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўтган душанба кунги Украина диверсант гуруҳининг Россиянинг Белгород вилоятига қилган ҳужуми ва ўтган сешанбага ўтар кечаси Украина қуролли кучларининг Белгород вилоятидаги тинч аҳоли манзилларига учувчисиз учоқдан уюштирган ҳужумига жавобан огоҳлантирди:Москва Украинанинг шунга ўхшаш ва кўпроқ ҳужумларига тез ва жуда қаттиқ жавоб беради.