Россия ташқи ишлар вазири: Украина ҳукумати террорчи ҳукумат
https://parstoday.ir/uz/news/world-i84114-Россия_ташқи_ишлар_вазири_Украина_ҳукумати_террорчи_ҳукумат
Россия ташқи ишлар вазири Украина ҳукуматини террорчи давлат деб атади.
(last modified 2023-05-27T15:17:13+00:00 )
май 27, 2023 17:03 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири: Украина ҳукумати террорчи ҳукумат
    Россия ташқи ишлар вазири: Украина ҳукумати террорчи ҳукумат

Россия ташқи ишлар вазири Украина ҳукуматини террорчи давлат деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров россиялик журналист Павел Зарубиннинг телеграммада эьлон қилинган видеода Украина ҳукумати террорчи ҳукумат эканлигини таькидлаб, изоҳ берди:Украина расмийлари буни ўзлари кўрсатмоқда.

 Сергей Лавров шундай бир пайтда баёнот бердики, Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси ўринбосари Вадим Скибицкий аввалроқ Россия президентининг Владимир Путинни Украина нишонлари рўйхатида биринчи ўринда эканини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина армиясининг Кремл саройига учувчисиз самолёт ҳужуми қайтарилгани ҳақида маьлум қилган ва айтган эди:Москва ушбу ҳужумни теракт ва Украина номидан Россия президенти Владимир Путиннинг ҳаётига суиқасд сифатида баҳолайди ва ўзи хоҳлаганча жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Яна бир янгилик, Россиянинг маҳаллий губернатори Беларус чегараси яқинидаги Псков вилоятида 2 та дрон ҳужуми содир этилгани, портлаш ва Россия нефт қувури билан боғлиқ маьмурий бинога зарар етказилганини маьлум қилган.