Владимир Путин: мен Киев билан гаплашишга тайёрман
(last modified Sat, 27 May 2023 06:45:22 GMT )
май 27, 2023 11:45 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин: мен Киев билан гаплашишга тайёрман
    Владимир Путин: мен Киев билан гаплашишга тайёрман

Кремль саройи Россия президентининг Киев билан мулоқотида тайёрлигини таъкидлади.

Ло Фигаро сайтининг хабар қилишича, кеча Владимир Путин бразилиялик ҳамкасби Лола Да Силва билан телефон орқали суҳбатида  Москва ҳукуматини Киев билан музокара ўтказишга тайёрлигини хабар қилди.

Хабарга кўра, Бразилия президенти Да Силва ҳам бундан олдин ўз твитида Бразилиянинг Украинадаги уруш ҳақида икки томон билан гаплашишга тайёрлигини яна бир бор  эълон қилган.

Кеча Германия канслери Олаф Шолц ҳам Россия президенти билан Украина бўйича " вақти келганда" музокараларни давом эттиришига тайёрлигини хабар қилди.

Бошқа хабарга кўра Россия мудофаа вазирлиги АҚШ Украинада билогикк қурол ишлаб чиқараётганини тасдиқловчи ҳужжатлар топилганини ҳам маълум қилди.

Россия Мудофаа вазирлигининг кимиёвий, радиоактив ва биологик мудофаа бошқармаси бошлиғи Игорь Кирилов ҳам Россия кучлари Херсон вилоятининг Аскния-Нова атров -муҳитни муҳофаза қилиш зонасидаги лабораторияда ҳужжатларни олиб қўйди деб таъкидлади.

Ёрлиқ