Хитой Америка Тайванга ракеталарини сотишига муносабат билдирди
(last modified Sat, 27 May 2023 14:07:48 GMT )
май 27, 2023 19:07 Asia/Tashkent
  • Хитой Америка Тайванга ракеталарини сотишига муносабат билдирди
    Хитой Америка Тайванга ракеталарини сотишига муносабат билдирди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Америка қуролларининг Тайванга сотилишини хавфли ҳаракат ва икки томонлама келишувларни бузиш деб ҳисоблади.

Тайвандаги кескинликнинг кучайиши ортидан Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Америка қуролларининг Тайванга сотилиши “нотўғри ва ўта хавфли қадам” эканлигини ва Пекин ўзининг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетини қатьий ҳимоя қилишини таькидлади. Хитой ҳукуматининг бу огоҳлантириши Тайван мудофаа идоралари Америка ФИМ-92 Стингер ракеталарининг биринчи партияси оролга етиб келганини тасдиқлагани эълон қилинганидан кейин амалга оширилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай деди:АҚШнинг Тайванга қурол сотиши Хитой ва АҚШ ўртасидаги учта қўшма баёнотнинг жиддий бузилишидир, Хитойнинг суверенитети ва хавфсизлик манфаатлари ва Тайван бўғози бўйлаб тинчлик ва барқарорликка путур этказади.

Бир неча соат олдин Тайван Мудофаа вазирлиги баёнот бериб, сўнгги 24 соат ичида Тайван яқинида Хитой армиясининг 33 та қирувчиси ва 10 та кемаси  Тайван яқинида кўрилгани ҳақида маьлум қилди.

Спутник хабарига кўра, Тайван ва Хитой марказий ҳукумати ўртасидаги зиддиятларнинг янги босқичи ўтган йили АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг собиқ спикери Ненси Пелосининг ушбу минтақага ташрифи билан бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда.

“Ягона Хитой” сиёсатига кўра, Хитой ҳукумати Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди ва Америка ва Ғарб расмийлари бу минтақа расмийлари билан мустақил алоқага чиқмаслиги ва доимий равишда қурол-яроғ юбориш орқали сепаратистик оқимларни кучайтирмаслиги лозимлигини бир неча бор таькидлаган.