Покистон хавфсизлик кучлари карвонига террорчилик ҳужуми уюштирилди
(last modified Sun, 28 May 2023 08:51:48 GMT )
май 28, 2023 13:51 Asia/Tashkent
  • Покистон хавфсизлик кучлари карвонига террорчилик ҳужуми уюштирилди
    Покистон хавфсизлик кучлари карвонига террорчилик ҳужуми уюштирилди

Ушбу террор ҳужумида 22 Покистон аскари яраланди.

Охирги ойларда Покистон "Теҳрик-е-Толибон" террорчилик гуруҳи ва ИШИД бу мамлакат хавфсизлик кучлари ва ҳукумат позицияларига қарши кўплаб террорчилик операциялари ва портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

ИРНАнинг якшанба куни Покистон оммавий ахборот воситаларидан олинган хабарига кўра, ушбу мамлакатнинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида жойлашган "Дейра Исмоил Хон" ҳудуди хавфсизлик ходимлари эьлон қилди:Мотоциклда кетаётган худкуш террорчи ўз бомбаларини ҳарбий карвон ўтиб кетаётганда портлатиб юборди.

Покистон хабар каналлари, бу ҳужумда камида 22 аскарнинг яралангани, улардан баъзиларининг аҳволи оғирлиги ва ҳаётдан кўз юмиш эҳтимоли борлиги билдирилди.

Ҳозирча ҳеч бир шахс ёки гуруҳ ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Ўтган чоршанба куни бу мамлакат шимоли-ғарбида жойлашган Шимолий Вазиристон вилоятида худкушлик ҳужуми оқибатида 4 Покистон аскари ҳалок бўлди.

Шу нуқтаи назардан, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий ҳам Афғонистон Толибон ҳукуматини бу мамлакат ҳудудидан Покистонга қилинган ҳужум ҳақида огоҳлантирди ва шундай деди:Террор таҳдидлари Толибон ҳукумати ва дунё томонидан жиддий қабул қилинмаса, ҳалокатли оқибатларга олиб келади.

Ёрлиқ