Янги тинчлик музокаралари арафасида Ереван ва Боку бир-бирини айблади
(last modified Tue, 30 May 2023 05:32:51 GMT )
май 30, 2023 10:32 Asia/Tashkent
  • Янги тинчлик музокаралари арафасида Ереван ва Боку бир-бирини айблади
    Янги тинчлик музокаралари арафасида Ереван ва Боку бир-бирини айблади

Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича ўнлаб йиллар давом этган можарони ҳал қилиш бўйича тинчлик битимини тузишга қаратилган янги музокаралардан икки кун олдин Арманистон ва Озарбайжон ўзаро айбловлар алмашди.

2020-йилда Россия воситачилигида ўт очишни тўхтатиш билан якунланган олти ҳафталик можародан буён Никол Пашинян ва Илҳом Алиев Россия, Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар томонидан ташкиллаштирилган кўплаб учрашувлар ўтказди. Боку ва Ереван етакчилари олдимнроқ Москвада Россия Президенти Владимир билан учрашган эди. Ўшанда Путин шундай деди: фикримча, томонлар узоқ муддатли тинчлик келишуви йўлида олға силжимоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, душанба куни Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғда маҳаллий ҳукуматни тарқатиб юборишни талаб қилганидан кейин Арманистон Озарбайжонни куч ишлатиш билан таҳдид қилганликда айблаган.

Илҳом Алиев “геноцид билан таҳдид қилмоқда” ва “Тоғли Қорабоғ аҳолисига қарши навбатдаги тажовузга йўл очмоқда”, дейилади Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Илҳом Алиев якшанба куни Лочин шаҳрида деди:Озарбайжон Республикасининг 2020 йилги урушдаги муваффақиятларидан сўнг, арманлар учун Қорабоғнинг мустақиллиги ҳақидаги "хаёллардан" воз кечиш вақти келди.

Илҳом Алиев Озарбайжон давлат телевидениеси орқали намойиш этилган нутқида шундай деди:Бу Озарбайжон Республикаси қонунларига бўйсуниш, оддий ва содиқ фуқарога айланиш, сохта ҳукуматнинг рамзларини ахлатга ташлаш ва парламент аталмиш ташкилотни тарқатиб юбориш демакдир.