Россия армияси: Украина кучларининг Белгородга қарши навбатдаги террорчилик ҳужуми қайтарилди
Россия Мудофаа вазирлиги Украина кучларининг Белгород шаҳридаги тинч аҳоли яшайдиган минтақасига қарши террорчилик ҳужуми олди олинди деб эълон қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек Киев режимининг Белгород ҳудудидаги Шапкино номли тинч аҳоли яшайдиган минтақасига қарши бугунги теракти олди олинди деб қўшимча қилди.
Бу вазирлик тарқатган баёнотида, бугун эрталаб соат 3 лардан Украина режими армияси танклар ҳимоятидаги мото-пиёда кучларидан иборат 2 гуруҳ таркибида ҳужум қилишга уринди аммо Россия армияси бу 3 ҳужумни ҳам қайтаришга муваффақ бўлди деб таъкидлади.
Москва ҳукумти Россия гчегараларини бузилишига ҳеч қачон рухсет бермаслигини таъкидлаб, Киев режими кучлари катта талофат билан орқага чекинишига мажбур бўлди ва ўттиздан ортиқ украин кучлари ҳалок бўлди деб маълум қилди.
Душанбе куни Украина чегарасидан Россиянинг Белгород ҳудудига кирган қуроллланган гуруҳнинг ҳужуми ортидан Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам Москва ҳукумати бундай ҳужумларга қаттиқ ва жиддий жавоб беради деб таҳдид қилди.
Сешнба куни ҳам Россия қуролли кучлари Россиянинг Белгород чегара ҳудудига қарши украин қуролли кучларининг ҳужумини қайтаргани ва Украинанинг қуролланган кучларидан яна етмиш нафар ўлдирилгани ва қолгани бу мамлакат ҳудудига қочиб яширинганини эълон қилганди.
Душанбе куни Украина чегарасидаги Россияниг Белгород ҳудудига кирган қуролланган гуруҳларидан 8 нафари яралангани айтилади.