Каховка тўғонини бузилгани бўйича БМТ Хавфсизлик кенгани йиғилиш ўтказди
Россия ва Украинанинг таклифи асосида БМТнинг 15 аъзосидан ташкил топган Хавфсизлик кенгаши Днепр дарёсидан Каховка тўғони вайрон қилингани ортидан йиғилиш ўтказди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча кечқурун БМТнинг 15 аъзодан иборат Хавфсизлик кенгаши йиғилиш ўтказди.
БМТ Бош котиби, Антонио Гуттереш ҳам Каховка тўғонининг вайрон бўлиши урушнинг халқ учун даҳшатли зарарини кўрсатди деб айтди.
Гуттерешга кўра БМТ тўғон портлагаи ҳақида мустақил маълумотга эга эмас, бироқ бу портлаш Россиянинг Украинага бостириб киришининг яна бир даҳшатли оқибатидир..
АҚШнинг БМТдаги элчиси ўринбосари, Роберт Вуд яқин кунларда бу масала бўйича қўшимча маълумотларга эга бўламиз дешган умиддамиз деб қайд этди.
БМТ Хафсизлик кенгашининг кўплаб аъзолари эса агар Россия ва Украина ўртасидаги уруш ўтган февраль ойда содир бўлмаганида бу инқироз юзага келмасди деб хулоса қилмоқда.
Аммо Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя Украинани қарши ҳужумни давом эттириш учун ҳарбий қисмларни қайта ташкил этиш учун қлуай имкоинтялар яратиш мақсадида Каховка тўғонини вайрон қилишда айблади.
Украна респуликасининг БМТдаги элчиси Сергей Кислиса ҳам далил келтирмасдан Россияни Украинанинг ҳаётй инфратузилмасига қарши террорчилик ҳаракатлар уюшитиришда айблаб бу ҳаракат тинч аҳолини қурбон қилиш ва имкон қадар вайронгарчиликка олиб келишига қаратилган деб таъкидлади.
Бу орада БМТнинг инсонпарварлик ёрдам ва кўмакда масъул Мартин Гриффтс БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларига бу офатнинг катталиги фақат яқин кунларда тўлиқ тушунилади деб айтди.