Россиянинг Белгород шаҳри яна дрон ҳужумига учради
Кеча Россиянинг Белгород шаҳри губернатори Вячеслав Гладков минтақадаги офис биносига учувчичиз учоқ аппарати қулаганини тасдиқлади.
Бу эса Украина армиясининг Россиянинг Белгород вилоятига ўн маротаба ҳужуми бўлиб сўнгги ҳафталарда бу ҳудуд кўп ҳужумга учраганди.
Россиянинг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков кеча дрон офис биносига қулаганини қайд этди.
Хабарга асосан ҳодисада қурбонлар йўқ, аммо бу ҳодисада бинонинг бир қисми ва 2 та машина зарар кўрган.
Россия Хавфсизлик кенгаши вакили Дмитрий Медведев ўз баёнотида Украинанинг Россияга қарши ҳужумлари ҳарбий эмас балки террорчиликдир. Бу қурол-яроқлар ҳарбий иншоотларга зарар етказа олмайди. Россия билан уруш йўлига тушган АҚШ ва Европа эса Украина ҳукуматини қўллаб- қувватламоқда. Террорчилик ҳужумларга эса энг жиддий ва қатъий тарзда жавоб бериш керак деб таъкидлади.
Москва ҳукумати ҳам ҳар доим Украина билан тинчлик музокараларни ўтказиш истагини билдириб келган бўлса-да, аммо Володимр Зеленский қонун имзолаш орқали Россия томони билан ҳар қандай музокараларни тақиқлаб қўйган.