июн 13, 2023 14:06 Asia/Tashkent
  • Хитой АҚШ ҳукумати устидан суд жараёнига урғу берди
    Хитой АҚШ ҳукумати устидан суд жараёнига урғу берди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ҳукумати бутун дунё бўйлаб жосуслик ва ахборотни бузиш фаолияти учун суд қилиниши кераклигини эълон қилди.

 Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча (душанба) Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин шундай деди:Пекиннинг фикрича, WикиЛеакс асосчиси Жулиан Ассанж АҚШ ҳақидаги махфий маьлумотларни ошкор қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги керак, балки, бу мамлакатда жосуслик ва бутун дунё бўйлаб нозик маълумотларни ўғирлаш айби билан суд қилиниши керак бўлган бир қанча юқори мартабали амалдорлар бор.

Жулиан Ассанж WикиЛеакс веб-сайтида Америка Қўшма Штатлари, жумладан, мамлакатнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий жиноятлари ҳақида фош қилингани учун жосусликда айбланмоқда ва суд этилса, у 175 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Ҳозирда жаноб Ассанж Жанубий Лондондаги қамоқхонада сақланмоқда ва тахминан бир йил аввал Британия ички ишлар вазири уни АҚШга экстрадиция қилиш ва жосуслик билан боғлиқ айбловлар қўйиш ҳақидаги буйруқни маьқуллаган.

Ёрлиқ