июн 15, 2023 09:51 Asia/Tashkent
  • Арманистон чегарасида Озарбайжон Республикаси кучлари томонидан отишма натижасида икки ҳиндистонлик яраланди
    Арманистон чегарасида Озарбайжон Республикаси кучлари томонидан отишма натижасида икки ҳиндистонлик яраланди

Арманистон Мудофаа вазирлиги чегара ҳудудларида Озарбайжон армияси бўлинмаларининг ўққа тутилиши натижасида икки нафар Ҳиндистон фуқароси яраланганини маьлум қилди.

Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги чоршанба куни маьлум қилди:Озарбайжон Республикаси кучлари чегара ҳудудларидаги Арманистон саноат заводига қарата ўт очди, натижада у ерда ишлаётган икки нафар Ҳиндистон фуқароси яраланди.

Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлигининг арман кучлари биринчи навбатда ушбу давлатнинг ушбу минтақадаги ҳарбий позицияларини ўққа тутгани ҳақидаги даъволарини рад этди.

Арманистон дипломатларидан бири Эдмон Марукиан бу отишмага жавобан твитида шундай ёзди:“Биз бу тажовузнинг аниқ қораланишини кутамиз. Арманистон халқаро ҳамкорлардан Озарбайжоннинг Арманистон ерларига қилган сўнгги тажовузини, икки чет эл фуқароси яраланганини очиқ қоралашини кутмоқда”.

Ушбу отишмадан сўнг Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги Арманистоннинг даьвосини рад этиб, Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари турли қуроллардан фойдаланган ҳолда Озарбайжон Республикаси армиясининг Озарбайжон Республикаси армияси Хайдаробод шаҳарчасидаги позицияларига яна бир бор ҳужум қилганини ва жавоб зарбасига учрашганини маьлум қилди. Арманистон ва Озарбайжон Республикаси сўнгги ойларда бир-бирларининг позицияларига бир неча бор ўт очган.

Ёрлиқ