"Шимолий оқим"нинг сирли портлашларида Украинанинг роли
Германия ва Голландия оммавий ахборот воситаларининг биргаликдаги текшируви шуни кўрсатадики, Марказий разведка бошқармаси Украинани ушбу газ линияларига қилинган ҳар қандай ҳужум ҳақида "Шимолий оқим"даги сирли портлашлардан уч ой олдин огоҳлантирган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, натижалари сешанба куни эьлон қилинган Голландия ва Германия ОАВларининг қўшма тадқиқоти шуни кўрсатадики, ўтган йилнинг сентабрида (2022-йил) “Шимолий оқим” қувури нишонга олинган қатор сув ости портлашларидан уч ой олдин Голландия ҳарбий разведкаси июн ойида аноним манбадан “Шимолий оқим” қувур линиясига “муқаррар ҳужум” ҳақида маьлумот олган.
Нидерландия Ҳарбий разведка бошқармасига (МИВД) тақдим этилган режага кўра, “Шимолий оқим” қувурига қарши операция учун Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залогений жавобгар бўлган.
Ушбу маълумотга кўра, Голландия ҳарбий разведкаси ушбу маълумотни олгандан сўнг, ушбу жосуслик агентлиги "Шимолий оқим" га қарши ҳар қандай ҳаракат ҳақида Украина ҳукуматини огоҳлантириши учун "CИА" деб номланувчи Америка Марказий разведка бошқармасини хабардор қилган.
Ўтган йилнинг сентабрида (2022-йил) Россияни Болтиқ денгизи орқали Германия билан боғлайдиган “Шимолий оқим 1” ва “2” газ қувурларида иккита портлаш содир бўлган, бунда Швеция ва Дания расмийлари атайлаб қилинган қўпорувчилик ҳаракати деб таьрифлаган.
Ғарб давлатлари томонидан тез орада айблов бармоқлари Россияга қаратилганига қарамай, бу портлашларнинг асосий айбдори ҳозирча аниқланмаган.
Шанба куни Белгиянинг "Де Тиде" нашри хабардор манбаларга таяниб, Марказий разведка бошқармаси ўтган сентябр ойида "Шимолий оқим" қувурлари портлашида Украина ҳукумати рол ўйнаганини тан олганини хабар қилди.