Хитой расмийси: АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқалар энг патс даражасига етган
(last modified Mon, 19 Jun 2023 06:39:15 GMT )
июн 19, 2023 11:39 Asia/Tashkent
  • Хитой расмийси: АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқалар энг патс даражасига етган
    Хитой расмийси: АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқалар энг патс даражасига етган

Хитой ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби билан Пекиндаги учрашувида икки давлат ўртасида муносабатлар энг паст даражасига етганини огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой ТИВ раҳбари Чин Ганг кеча Пекинда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувида Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар энг паст даражада бу икки давлат манфаатларига ҳам зид деб қўшимча қилди.

Чин Ганг шунингдек " Тайвон ороли Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга асосий масала ва бу алоқаларидаги энг катта хавф саналади деб изоҳлади.

Хитой ТИВ ҳам бу мамлакат ТИВ раҳбари АҚШ давлат департаменти котиби Блинкендан  АҚШ ягона Хитой тамойилига амал қилишини ва Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслигини сўраганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз Пекин давлати Тайванни " Ягона Хитой" нинг ажралмас қисми сифатида билади ва Хитойнинг убу оролдаги ажралиб чиқиш йўлидаги ҳар қандай ҳаракатига қатъий жавоб беради.

Хитой ҳукумати расмийлари Тайван оролини бу мамлакатдан ажралиб чиқишга ундашда хорижий давлатлар хусусан АҚШнинг ҳар қандай провакацион ҳаракатлари  ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.