Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Остона учрашуви ҳақидаги баёноти
(last modified Wed, 21 Jun 2023 13:10:33 GMT )
июн 21, 2023 18:10 Asia/Tashkent
  • Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Остона учрашуви ҳақидаги баёноти
    Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Остона учрашуви ҳақидаги баёноти

Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Остона йиғилиши билан боғлиқ баёнотда, бу йиғилишда Туркия-Сурия муносабатларининг қайтиши учун йўл харитасини қайта кўриб чиқишни маълум қилди.

20-июн, сешанба куни Эрон Ислом Республикаси, Россия, Туркия ва Сурия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги Сурия масаласи бўйича Остона музокараларининг тўрт томонлама йиғилишининг 20-раунди бошланди. Даставвал Россия ва Сурия делегациялари ҳукумат музокаралар олиб борди.

ИРНА агентлигининг чоршанба кунги хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди:Россия, Туркия, Сурия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари вакиллари ўзларининг тўрт томонлама учрашувида Дамашқ ва Анқара ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича “йўл харитаси”ни кўриб чиқдилар.

Ушбу баёнот кўра, 10-май куни Москвада бўлиб ўтган тўрт давлат ташқи ишлар вазирларининг олдинги йиғилишида тузилган келишувларга асосланиб, сешанба куни йиғилиш иштирокчилари Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларни қайтариш бўйича йўл харитасини кўриб чиқдилар.

Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Айман Сосан ушбу учрашувда таькидлади:Сурия бўйича Остона музокаралари жараёнидаги ҳар қандай реал натижа Туркиянинг ўз қўшинларини вақт жадвали ва аниқ қадамлар бўйича Сурия ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини тан олишига асосланиши керак.

Сосан қайд этди:Туркия кучларининг аниқ жадвал асосида олиб чиқилиши қочқинларнинг қайтиши, терроризмнинг барча кўринишларига қарши кураш ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ бошқа масалаларни муҳокама қилиш учун асос бўлади.

Аввалроқ Сосан бошчилигидаги Сурия Араб Республикаси делегацияси Россия делегацияси ва Эрон делегацияси билан Суриянинг Остона шаклидаги 20-халқаро йиғилиши кун тартибини кўриб чиқиш учун икки томонлама икки томонлама учрашув ўтказган эди.

Остона музокаралари 2017-йилдан бери Эрон Ислом Республикаси ҳамда Россия ва Туркиянинг кўмагида Ғарбий фронт – Араб - сионизм ва Туркия томонидан қўллаб-қувватланган террорчилик гуруҳлари томонидан 600 мингдан ортиқ сурияликнинг ўлими ва миллионлаб бошқа одамларнинг кўчирилишига сабаб бўлган Сурия инқирозини ҳал қилиш ва унга барҳам бериш мақсадида бошланди.