Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги чегарада тўқнашув юз берди
Покистон оммавий ахборот воситалари бу мамлакат ва Ҳиндистон ўртасидаги чегара можароси ҳақида хабар берди.
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги умумий чегараларда икки ярим йиллик нисбий хотиржамликдан сўнг, икки давлат кучлари ўртасида ўқ алмашиш билан кескинликнинг янги босқичга кирди ва Покистоннинг даъво қилишича, бу мамлакат тинч аҳолиси Ҳиндистон кучлари томонидан нишонга олинган.
ИРНА агентлигининг Покистон ОАВларига таяниб хабар беришича, Покистон армияси қўмондонлиги баёнот бериб, Ҳиндистонни ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айблалади ва можарода икки покистонлик тинч аҳоли ҳалок бўлганини, Исломобо Ню-Деҳлига норозилик билдирганини эьлон қилди.
Ушбу можаро Ҳиндистон билан Кашмирни назорат қилиш чизиғи бўйлаб олиб борилган.
Баҳсли Кашмир ҳудуди 1947-йилда мустақилликка эришганидан бери Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бўлинган. Иккала давлат ҳам ушбу минтақа устидан тўлиқ суверенитетга даъво қилмоқда. Ўттиз йил давомида бу минтақадаги қуролли гуруҳлар ҳинд ҳарбийлари билан жанг қилиб, Кашмир мустақиллигини ёки унинг Покистон билан интеграциялашувини талаб қилмоқда, бироқ Ҳиндистон ҳукумати унинг амалга оширилишига қарши.
Эслатиб ўтамиз, Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги баҳсли “Кашмир” ҳудуди ушбу икки қўшни давлат ўртасида учта урушга сабаб бўлган. Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги бу минтақадаги умумий чегара 2021-йилгача ҳар доим икки давлат ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувларга гувоҳ бўлиб келган. Ўша йилнинг 25 февралида томонлар телефон орқали сулҳ тузишга келишиб олдилар.
Йиллар давомида Ҳиндистон юз минглаб ҳарбий кучларни жойлаштириш ва ўн минглаб одамларни ўлдириш орқали Кашмирнинг айрим қисмларини назорат қилиб келади. Кашмир аҳолиси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ушбу минтақа мақомини аниқлаш учун референдум ўтказиш тўғрисидаги резолюцияси бажарилишини талаб қилмоқда, бироқ Ҳиндистон ҳукумати унинг амалга оширилишига қарши.