Озарбайжон армиясининг Лочин коридоридаги ҳарбий ҳаракатлари кучайди
(last modified Sun, 25 Jun 2023 07:33:29 GMT )
июн 25, 2023 12:33 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон армиясининг Лочин коридоридаги ҳарбий ҳаракатлари кучайди
    Озарбайжон армиясининг Лочин коридоридаги ҳарбий ҳаракатлари кучайди

Европа Иттифоқи хавотир билдирар экан, арман матбуоти Лочин коридорида озарбайжон кучларининг ҳарбий ҳаракатлари кучайгани ҳақида хабар бермоқда.

Арман ОАВлари Озарбайжон Республикаси муҳим Лочин йўлини зирҳли техника ва муҳандислик тўсиқлари билан ҳарбий қўрғонга айлантиргани, минтақага гуманитар юк жўнатишнинг имкони йўқлигини хабар қилди. Маҳаллий манбаларга кўра, Озарбайжон Республикаси Лочин йўналишидаги ноқонуний назорат-ўтказиш пунктини зирҳли техника ва семент блоклари жойлашган ҳарбий базага айлантирган.

2020-йил 9-ноябрда имзоланган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувлар асосида Лочин довони назорати Россия тинчликпарвар кучларига топширилди.

Баъзи кузатувчилар назарида Боку Россиядаги сўнгги воқеалар ва бу мамлакатдаги Вагнер милицияси қўмондони исёни ва Россия кучларининг бу қўшинлар ҳаракатларига кўпроқ эътибор қаратганидан фойдаланиб, Тоғли Қорабоғни қамал қилишни якунламоқчи. Арманистон ҳукумати ва Тоғли Қорабоғ маҳаллий ҳукумати Бокуни арманлар яшовчи ушбу ҳудудда этник тозалашга уринишда бир неча бор айблаган.