Хитой Россиядаги сўнги воқеалар ортидан Москва ҳукуматини қўллаб-қувватлашини эълон қилди
Пекин ҳукумати Россиянинг Вагнер қуролланган гуруҳининг қўзғолони ортидан Россия барқарорлиги ва миллий хавфсизлигини қўллаб- қувватлашини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ХХР ТИВ-и Россиядаги шанба кунги воқеалар ва Вагнер қуролланган гуруҳининг исёни муносабати билан қилган баёнотида, Пекин ҳукумати барқарорлик ва хавфсизлик ҳамда Россия тарақиёти ва фаровонлигини амалга оширишни қўллаб қувватлайди деб таъкидлади.
Бу баёнотда Россия Пекиннинг дуст ва ҳамкори эканлиги ва икки давлат ўртасидаги кенг-қамровли стратегик ҳамкорликниннг янги босқичи бошлангани таъкидланиб Пекин ҳукуматининг фикрича, Россиядаги сўнги ўзгаришлар ички масаладир деб эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот котиби бош бошқармаси маьлумотларига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Кананий Чафий Россияда содир бўлган яқинда содир бўлган воқеани ушбу давлатнинг ички иши деб ҳисоблади ва деди:Эрон Ислом Республикаси Россия Федерациясида қонун устуворлигини қўллаб-қувватлайди.