Вагнер гуруҳи раҳбари: Биз Россия ҳукуматини ағдариш ниятида эмасдик
Вагнер гуруҳи раҳбари Россия ҳукуматини ағдариш уларнинг режасида йўқлигини даъво қилди.
Вагнернинг Евгений Пригожин бошчилигидаги ҳарбий гуруҳи ўтган жума куни Россия армияси кучлари гуруҳ позицияларига ҳужум қилганини даъво қилиб, қуролли исён бошлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, “Вагнер” гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин аудиомурожаатида ўз гуруҳининг исёнидан мақсад Россия ҳукуматини ағдариш эмас, балки яна қон тўкилишини олдини олиш эканлигини таькидлади. Пригожин ушбу хабарда даъво қилди:"Вагнернинг қўзғолондан мақсади бу гуруҳнинг йўқ қилинишига йўл қўймаслик ва Украинадаги уруш пайтида ўзларининг нопрофессионал ҳаракатлари билан кўп хатоларга йўл қўйганларни жавобгарликка тортиш эди".
Вагнер Груп раҳбари аввалроқ июл ойининг биринчи кунидан бошлаб ушбу гуруҳнинг барча фаолияти тўхтатилишини маьлум қилган эди.
Айни дамда Кремл саройи матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин душанба куни мамлакатнинг юқори даражадаги хавфсизлик амалдорлари билан учрашув ўтказганини маьлум қилди.