Путин:ҳарбий қўзғалон ташкилотчилари судланади
Вагнер гуруҳининг 24 соатлик исёнидан сўнг Россия президенти Владимир Путин исёнчилар ўз ватанига хиёнат қилганини айтди:ҳарбий қўзғалон ташкилотчилари судланади
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти душанба куни кечқурун телевидение орқали берган интервюсида ушбу мамлакат халқига бирдамлик, ватанпарварлик ва матонат учун миннатдорчилик билдириб, айтди:Ҳар қандай шантаж ва тартибсизлик муваффақиятсизликка маҳкум.
Вагнер етакчилари Россия кучлари бир-бирларига қарши қурол кўтаришлари ва бир-бирларини ўлдиришларини режалаштирганликларига ишора қилиб, Путин қўшимча қилди:Тўғридан-тўғри буйруғим билан қон кетишни тўхтатиш бўйича қарорлар қабул қилинди.
У Киев раҳбарлари ҳам бу масаланинг юзага келишини, рус қўшинларининг ўлимини кутишганини таькидлаб, шундай деди:Аммо Вагнер қўшинларининг катта қисми ватанпарвар ва ўз ватанини севади ва бу жараёнда улар суиистеъмол қилинди.
Беларус президенти Александр Лукашенкога ушбу инқирозни ҳал қилишдаги ёрдами ва роли учун миннатдорчилик билдирган Путин, Вагнер қўшинларини Мудофаа вазирлиги билан уйга қайтиш ёки Беларусга кетиш учун шартнома имзолашни таклиф қилди.