Байден иддио қилди: Америка ва НАТО Россиядаги сўнгги воқеаларга алоқадор эмас
АҚШ президенти Жо Байден Украинани қўллаб-қувватлашини давом эттирар экан, Россиядаги сўнгги воқеаларда Қўшма Штатлар ва НАТОнинг роли йўқлигини даъво қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Америка газеталари Америка разведка идоралари Вагнер гуруҳи ҳужумидан хабари борлиги ҳақида хабар берган бир пайтда, Америка президенти душанба куни Теҳрон вақти билан кечаси Россиядаги сўнгги воқеаларга бу давлат ва НАТОнинг алоқаси йўқлигини даьво қилган.
Байден баёнотини давом эттирди ва Россиядаги вазият рус тизими ичидаги курашнинг бир қисми эканлигини даъво қилди. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлаш давом этиши ҳақида гапирди ва шундай деди: Вашингтон Украина мудофааси ва суверенитетини қўллаб-қувватлашда давом этади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни Россиянинг "Раша Тодай" телеканалига берган эксклюзив интервюсида шундай деди:Россия хавфсизлик хизматлари 24 июн воқеаларига (бу мамлакатда сўнгги қуролли қўзғолон) Ғарб разведка хизматларининг алоқадорлиги эҳтимолини текширмоқда.