июн 28, 2023 15:49 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси ва Арманистон кучлари ўртасидаги тўқнашувда 4 нафар арман аскари ҳалок бўлди
    Озарбойжон республикаси ва Арманистон кучлари ўртасидаги тўқнашувда 4 нафар арман аскари ҳалок бўлди

Озарбойжон республикаси кучлари билан тўқнашув натижасида, 4 нафар арман аскари ўлдирилгани айтилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича кеча Оғдом чегара ҳудудида содир бўлган бу можарода Озарбойжон республикаси ҳарбий хизматчиси ҳам тан жароҳати олди.

Бу можаро эса Озарбойжон республикаси ва Арманистон ТИВ раҳбарларини Вашингтонда бўлиб бир-бири билан учрашувлари билан бир пайтда юз берган.

Эслатиб ўтамиз Россия федерацияси воситачилигида 2021-йилда Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланганига қарамай, икки давлат чегаралари ҳеч қачон тинчликка шоҳид бўлмаган.

Боку ҳукумати ҳам  2022-йил декабр ойида Лочин йўлаги номли  Тоғли Қорабоғ-Арманистон йўлини ўз назоратига олди ва бу ҳаракатни экология тарафдорларига боғлади.

Тоғли Қорабоғ маҳаллий масъулларига кўра, Лочин йўлагининг тўсилиши бу ҳудуднинг 120 минг аҳолисини амалда ўраб олиш ва уларни озиқ-овқат ва дори-дармон каби зарурий маҳсулотлардан маҳрум қилишдир.

Ёрлиқ