Покистон хавфсизлик кучлари террорчилар билан тўқнашди
(last modified Thu, 29 Jun 2023 08:18:03 GMT )
июн 29, 2023 13:18 Asia/Tashkent
  • Покистон хавфсизлик кучлари террорчилар билан тўқнашди
    Покистон хавфсизлик кучлари террорчилар билан тўқнашди

Покистон хавфсизлик кучларининг бу мамлакат шимолидаги амалиётида 4 нафар террорист йўқ қилинди.

Покистонда сўнгги бир йилда терактлар сони ортиб бормоқда. Ушбу ҳужумларнинг аксарияти Покистон шимолидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида “Теҳрик-е-Толибон” ҳаракати томонидан амалга оширилган. Балучистон вилоятидаги терактлар учун масъулиятни ҳам бўлгинчи гуруҳлар, хусусан, "Балуч озодлик армияси" ўз зиммасига олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, пайшанба куни Покистон армияси Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Бажаур минтақасида террорчилар билан ўқ узилганини тасдиқлаган ва ушбу операцияда уч нафар террорчи, жумладан, уларнинг асосий қўмондонларидан бири йўқ қилинганини маьлум қилган.

Бу террорчилар Покистон хавфсизлик кучларига ҳужум қилиш ва бегуноҳ фуқароларни ўлдиришда иштирок этган ва улардан кўплаб қурол ва ўқ-дорилар топилган.

Покистон армияси эьлонига кўра, Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги Тира водийсида террорчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида отишма натижасида бир террорчи ҳалок бўлган, 3 нафари яраланган.

Ушбу операцияда ўлдирилган террористдан бир қанча қурол ва ўқ-дорилар аниқланган бўлиб, ҳудуддаги эҳтимолий террористларни йўқ қилиш учун қидирув операцияси давом этмоқда.

Ёрлиқ