июл 14, 2023 13:24 Asia/Tashkent
  • Вагнер қўзғолонидан кейин рус армиясида тергов ва тозалаш бошланди
    Вагнер қўзғолонидан кейин рус армиясида тергов ва тозалаш бошланди

Хабардор манбалар Россия армиясининг камида 13 нафар юқори мартабали зобити ҳибсга олингани ва Вагнер гуруҳи қўзғолони билан боғлиқ кенг қамровли сўроқлар ҳақида хабар берган.

"Вагнер" ҳарбий гуруҳининг Россия қўмондонлиги буйруғига қарши исён кўтариши 2022 йил 24 февралда Украинада уруш бошланганидан бери мамлакатнинг энг катта ички муаммоси бўлди. Гарчи бу итоатсизлик бу мамлакатда ички исёнга олиб келмаслиги аввалдан маьлум бўлса-да, ниҳоят, Беларус президенти Александр Лукашенко воситачилигида бу масала қон тўкилмасин ҳал бўлди. Россия разведкаси ходимлари ҳозир бу соҳада кенг қамровли текширувлар олиб бормоқда.

Американинг Wалл Стреет Журнал нашрига кўра, Россия ҳукумати ҳозиргача Вагнер гуруҳи исёни билан боғлиқ иш бўйича камида 13 нафар юқори мартабали ҳарбийни ҳибсга олган ва сўроқ қилган. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан 15 нафар юқори мансабдор шахслар ишдан четлатилди ёки ишдан бўшатилди.

Ушбу нашрнинг мақоласига кўра, ўз исмларини ошкор қилишни истамаган рус расмийлари бу ҳақда маълум қилишди:Ҳатто армия ва Вагнер гуруҳи ўртасидаги алоқа генерали Сергей Соровикин ҳам, бу масалада расман айбланмаган бўлса ҳам, Москвада тергов остида.

Бу манбалар қўшимча қилди: Суровикиннинг ўринбосари Андрей Юдин ва Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари Владимир Алексеев ҳам ҳибсга олинган, бироқ улар озодликка чиққанидан кейин ўз лавозимларидан четлаштирилган. Армияни тарк этиб, Вагнер гуруҳига қўшилган Россия мудофаа вазири ўринбосари генерал Михаил Мизинцев ҳамон бу исёнга алоқадорликда ҳибсда.

Кремл расмийлари ҳибсга олинганлар сони ва Вагнер гуруҳининг исёнига оид тергов жараёнининг расмий статистикасини эълон қилмаган. Бироқ, Вагнернинг раҳбари Евгений Пригожен ҳозирда озод. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Вагнер гуруҳининг бошқа қўмондонлари билан ўтган ҳафта Владимир Путин билан учрашганини маьлум қилди.

Ёрлиқ