Покистон Бош вазирининг ҳокимиятдан кетишга қарор қилди
(last modified Fri, 14 Jul 2023 11:48:10 GMT )
июл 14, 2023 16:48 Asia/Tashkent
  • Покистон Бош вазирининг ҳокимиятдан кетишга қарор қилди
    Покистон Бош вазирининг ҳокимиятдан кетишга қарор қилди

Покистон Бош вазири умумий сайловлар ўтказилишидан олдин истеъфога чиқишини маълум қилди ва мамлакат бошқарувини муваққат ҳукуматга топширишини айтди.

Покистон парламенти 2022-йил апрелида “Мусулмонлар лигаси” партиясининг Навоз бўлими раҳбари Шаҳбоз Шарифни мамлакатнинг йигирма учинчи бош вазири этиб сайлади. Ундан олдин парламентда ишончсизлик вотуми билан ҳокимиятдан четлатилган бу мамлакат бош вазири бўлган “Покистон Теҳрик-е-Инсаф” партияси раҳбари Имрон Хон эди.

Покистон сўнгги бир неча ойдан бери сиёсий инқирозни бошидан кечирди, бу ҳали ҳам давом этмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф телевидение орқали қилган чиқишида август ойидаги сайловлар олдидан ўз лавозимини тарк этишини ма’лум қилди:Покистон дуч келаётган фитналардан қутулиш учун кечаю кундуз ишлаши мумкин.

Шаҳбоз Шариф, Покистонда ҳам сайловлар октабр ёки ноябр ойларида бўлишини таъкидлаб, "Имрон Хон" ҳукуматига мурожаат қилиб, қўшимча қилди:"Биз 15 ой ичида тўрт йиллик зарарни тозаладик ва Покистон сиёсати, иқтисодиёти ва ташқи алоқаларини ўлдирган ёнғин ўчирилди".

Пойтахт Исломободда Таьлимга Ёрдам Жамғармасининг ташкил этиш маросимида сўзлаган Покистон Бош вазири шундай деди:"Сайловдан кейин кейинги ҳукуматни ким тузса, бу халқ тараққиёти учун таълимни биринчи ўринга қўйиши керак".